Спорт | 18:18 / 29.03.2024
10638
1 дақиқада ўқилади

Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерацияси раислигида қолди 

11 йилдан бери федерацияга раислик қилиб келаётган Содиқ Сафоев ушбу лавозимга қайта сайланди. 

Фото: МОҚ

Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди. 

2013 йилдан бери федерацияда раис сифатида фаолият олиб бораётган ва 2017 йил ушбу лавозимга қайта сайланган Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Солиҳович Сафоев навбатдаги муддатга Ўзбекистон регби федерациясининг раиси этиб сайланди. 

Қайд қилинишича, федерация раиси билдирилган ишончни оқлашга ваъда берган, терма жамоаларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш орқали халқаро майдондаги натижаларни янада яхшилаш, регби оммавийлигини ошириш бўйича устувор режаларини айтиб ўтган.

Мавзуга оид