ТҚ: «Крокус»даги терактда айбланаётганлар Киевга кетаётган бўлган
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, гумондорлар Украина пойтахтида мукофот олиши керак бўлган.
Россия Тергов қўмитасининг маълум қилишича, Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»даги терактда гумон қилинганлар «ўзига ваъда қилинган мукофотни» олиш учун Киевга кетаётган бўлган. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг ҳаракатлари Telegram’даги «овозли хабарлар орқали» «ўзини уларга тахаллус билан таништирган шахс томонидан мувофиқлаштирилган», дейилади идоранинг 29 март, жума куни эълон қилинган расмий баёнотида.
Аввалроқ ФСБ директори Александр Бортников Москва вилоятида «радикаллар» ёрдамида содир этилган теракт Украина махсус хизматлари томонидан тайёрланганини айтган эди. Унга кўра, «Крокус Сити Холл»га ҳужум қилган террорчилар гўёки Яқин Шарқда тайёргарликдан ўтган. Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев ҳам ҳужумга Украинанинг алоқадорлиги тахмин қилинаётганини айтди.
Жаҳон ҳамжамияти «Крокус»даги теракт ИШИД томонидан амалга оширилган деб ҳисоблаяпти
Бироқ, жаҳон ҳамжамиятининг аксарияти «Крокус»даги теракт ортида ИШИД террор ташкилоти ячейкаси тургани ҳақидаги фикрга қўшиляпти. Хусусан, Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер Москва вилоятидаги фожиани «ИШИД иши» деб атади. АҚШ Давлат департаменти ва Оқ уй вакиллари ҳам худди шу версияга амал қиляпти.
«Крокус Сити Холл»даги теракт учун жавобгарликни ИШИД гуруҳининг ўзи ҳам ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
14:32 / 20.12.2024
Евроиттифоқ Киевга қўшимча 30 млрд евро ажратмоқчи
07:52 / 19.12.2024
НАТО Киевга ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олди
14:03 / 12.12.2024
Венгрия Москва ва Киевга сулҳ тузишни таклиф қилди
08:50 / 11.12.2024