ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтмасдан фойдаланиш имконияти тақдим этилди
OpenAI компанияси буни «Сунъий интеллект имкониятларига қизиққан ҳар бир киши учун» босқичма-босқич жорий этишини маълум қилди.
OpenAI компанияси сунъий интеллектга асосланган ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтмасдан фойдаланиш имкониятини тақдим қилди. Аввал ундан мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтган ҳолда фойдаланиш мумкин эди.
Компания «Сунъий интеллект имкониятларига қизиққан ҳар бир киши учун» буни босқичма-босқич жорий этишини маълум қилди.
«185 мамлакатда 100 миллиондан ортиқ киши ҳар ҳафта ChatGPT хизматидан янги нарсаларни ўрганиш, ижодий илҳом топиш ва ўз саволларига жавоб олиш учун фойдаланади. Бугундан бошлаб ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтмасдан фойдаланишингиз мумкин», дейилади компания хабарида.
Шу билан бирга, таъкидланишича, ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтган ҳолда фойдаланиш кўплаб афзалликларни, жумладан чат тарихини сақлаш ва кўриш, чатларни алмашиш ва овозли суҳбатлар ва махсус кўрсатмалар каби қўшимча функциялардан фойдаланиш имконини беради.
ChatGPT бепул версиядан ташқари, жисмоний шахслар, гуруҳлар ва компаниялар учун пуллик версияларни ҳам таклиф қилади. Компания, шунингдек, ўз моделларини яхшилаш учун фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган контентдан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилган. Бироқ фойдаланувчилар бу хусусиятни ўчириб қўйиши мумкин.
Мавзуга оид
00:05
ChatGPT бепул қўнғироқлар ва ёзишмалар учун телефон рақамига эга бўлди
22:17 / 20.12.2024
Италияда OpenAI компанияси 15 млн евро жаримага тортилди
00:47 / 20.12.2024
Appleʼнинг сунъий интеллект функцияси ёлғон сарлавҳа билан хабар тарқатди
16:32 / 19.12.2024