Ўзбекистон | 17:53 / 03.04.2024
5903
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда қарздор томонидан яширилган «Жентра» ушланди

Энди машина аукционга чиқарилиб, ундан тушган пул қарзни ёпишга йўналтирилади.

Жиззахда қарздор томонидан яширилган «Жентра» машинаси ушланди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2023 йил 3 ноябрдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари ва бошқа моддалари билан судланган Э.М.га БҲМнинг 150 баравари миқдорида 49,5 млн сўм жарима жазоси тайинланган.

Мазкур ижро варақаси 2024 йил 20 феврал кунида бюронинг Ш.Рашидов туман бўлимга келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида тегишли ташкилотлардан олинган сўров натижаларига кўра қарздорда «Жентра» машинаси борлиги аниқланган. Машинани топишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли автотранспортга қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қидирувдаги «Жентра» автотранспорт воситаси Жиззах шаҳрида ҳаракатланаётганда топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Келгусида ушбу автомашина электрон-онлайн аукцион савдоларида сотилиб, сотувдан тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланади.

Мавзуга оид