Ўзбекистон | 19:53 / 05.04.2024
38250
1 дақиқада ўқилади

«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Ушбу мавсум учун туман (шаҳар) буджетлари ҳисобидан 3,39 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.

Ўзбекистонда «Ташаббусли буджет» лойиҳасининг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари расман эълон қилинди.

Лойиҳада ғолиблар рўйхатини сайт орқали текшириб имконияти мавжуд. Бундан ташқари, ғолибларга СМС хабар ҳам юборилади.

16 мартдан «Ташаббусли буджет»нинг 2024 йил биринчи мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланганди.

Бу мавсумда республика жами 35 575 та таклиф келиб тушган, улардан 2270 таси ғолиб деб топилган.

Жорий мавсумда илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 3,39 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бунда ҳар бир лойиҳа учун энг юқори қиймат 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил этади.

Мавзуга оид