Тожикистонда барча янги биноларга қуёш панеллари ўрнатилиши мажбурий бўлди
Тожикистонда 1 апрелдан бошлаб барча янги ва реконструкция қилинган бино-иншоотларда одатий электр таъминоти билан бирга қуёш панеллари ҳам ўрнатилиши мажбурий бўлди.
Бу борада мамлакат ҳукумати ҳузуридаги Архитектура ва қурилиш қўмитасининг буйруғи қабул қилинган, дея хабар бермоқда ASIA-Plus.
Буйруқ таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, туризм масканлари, маъмурий ва жамоат бинолари, спорт комлекслари, турар жойлар, ишлаб чиқариш корхоналари, савдо-кўнгилочар марказлар, умумий овқатланиш масканлари, истироҳат боғлари, йўллар ва кўчаларга тааллуқли.
Давлат тузилмалари қурилиш лойиҳаларини кўриб чиқишда, қурилиш жараёнида ва биноларни фойдаланишга қабул қилиб олиш вақтида бу буйруқ талаблари бажарилишини назорат қилиб боради.
Ҳужжатда қуёш энерготизимларини ўрнатиш учун материаллар ва ускуналар нархларини тартибга солиш бўйича чоралар кўрилиши ҳам қайд этилган.
Бу чора Тожикистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва 2030 йилгача қурилиш соҳасини ривожлантириш стратегиялари доирасида амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024