Ўзбекистон | 09:30 / 08.04.2024
14694
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга тўрт вагонли 2 та метро поезди олиб келинди

2024 йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. 

Фото: Тошкент метрополитени

Бугун, 8 апрел куни Тошкент шаҳрига тўрт вагонли 2 та янги замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» хабар бермоқда.

Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.

2024 йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.

Мавзуга оид