Иқтисодиёт | 13:07 / 10.04.2024
4759
2 дақиқада ўқилади

2024 йилда ҳунармандларга қанча субсидия ажратилиши айтилди

Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар 5 турда туман (шаҳар) тоифасига қараб ажратилади.

Фото: Kun.uz

2024 йилда жами 23,8 минг нафар ҳунармандларга 44,7 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилиши режалаштирилган. Бу ҳақда республика "Ҳунарманд" уюшмаси бошқарма бошлиғи Жамшид Тиляков маълум қилди.

Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар 5 турда туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб ажратилади:

биринчи: «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 6 ой давомида ажратилади;

иккинчи: шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун;

учинчи: усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун;

тўртинчи: ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 700 000 сўм);

бешинчи: ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача (13 600 000) миқдорда субсидия ажратилади.

Мавзуга оид