Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди
Ер ости йўлидан одамлар ва товарлар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилгани таъкидланмоқда.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида яна бир ер ости йўли топилди, у орқали одамлар ва контрабанда товарлари қўшни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб ўтилган. Гумонланувчи қўлга олинди, деб хабар берди Қирғизистоннинг Ўш вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб Kaktus.
5 апрел куни Ўш вилояти ИИБ ходимлари Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Текширув давомида у Қирғизистонга икки давлатни боғлайдиган яширин туннел орқали қонуний чегарани четлаб ўтгани маълум бўлган.
Полиция Қирғизистон Жиноят кодексининг 168-моддаси «Ноқонуний миграцияни ташкил этиш, мигрантларни ноқонуний олиб кириш» моддаси бўйича жиноят иши очди.
12 апрелга ўтар кечаси Ноокен туманида маҳаллий фуқаро қўлга олинди. У Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишни пул эвазига ташкил қилганликда гумонланмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, қўлга олиш чоғида гумонланувчидан махсус белгили валюта ва тунги кўриш дурбинлари мусодара қилинган. Шунингдек, унинг уйидан дастлабки қиймати қарийб 30 минг долларга тенг 87 қути наркотик модда топилган.
Мавзуга оид
18:02
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024