Жамият | 16:20 / 20.04.2024
23907
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Volkswagen ва Spark машиналари ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида 21 ёшли ҳайдовчи вафот этган. 

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Марғилон шаҳрида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 19 апрел куни содир бўлган. 1986 йилда туғилган ҳайдовчи М.Т. Volkswagen машинасини Марғилон шаҳар Н.Холматова кўчасида бошқариб бораётиб, Spark билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Spark ҳайдовчиси, 2003 йилда туғилган М.М. ҳодиса жойида вафот этган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Spark ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида қарама-қарши йўлакка чиқиб кетгани ва тўғрисидан келаётган машина билан ЙТҲ содир этганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида иккита Nexia машинаси ўзаро тўқнашгани ва ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид