Спорт | 08:55 / 21.04.2024
53736
1 дақиқада ўқилади

Бектемир Мелиқўзиев «қонли» жангда енгилмас рақибни енгди

Шифокор 7-раунддан кейин Мелиқўзиевнинг қоши ёрилгани туфайли жангни давом эттиришга рухсат бермади, аммо очколар сони бўйича ўзбекистонлик боксчи устун келди.

Фото: Видеодан кадр

Профессионал бокснинг суперўрта вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (14-1, 10 КО) франциялик енгилмас боксчи Пер Ҳуберт Дибомбега (22-1-1, 12 КО) қарши жанг қилди.

Бешинчи раундда Мелиқўзиев рақибини нокдаун ҳолатига туширди ва бошқа раундларда ҳам устунлик қилди.

Оғир кечган жанг давомида франциялик боксчининг бош билан хавфли ҳаракатлари Мелиқўзиевга муаммо туғдирди, шундай тўқнашувлардан бирида икки боксчининг ҳам қоши ёрилди.

7-раунддан кейин шифокор ўзбекистонлик спортчининг қошидаги жароҳат сабаб жангни давом эттиришга рухсат бермади. 

Қоидага кўра, 7 раунд бўйича очколар ҳисоблаб чиқилди ва якунда ҳакамлар 79-73, 79-73, 78-74 ҳисобида Бектемир Мелиқўзиевнинг ғалабасини қайд этди.

Бу ғалаба орқали Мелиқўзиев ўзининг WBA Intercontinental камарини сақлаб қолди.

Мавзуга оид