Ўзбекистон | 07:50 / 22.04.2024
3067
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Фото: "Дунё" АА

Озарбойжоннинг қадимий шаҳарларидан бири — Ганжада Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Ўзбекистон фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими Ганжа шаҳар ижро ҳокимияти бошлиғи Ниязи Байрамов, Ганжа шаҳридаги Туркия ва Грузия Бош консулхоналари раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари, илм-фан намояндалари, фаол ватандошлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланди.

Фахрий консулхонаси ўз округи доирасида мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция ва сайёҳларни жалб этиш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади.

Расмий очилиш маросимидан сўнг элчихона ходимлари томонидан ушбу шаҳарда истиқомат қилаётган ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Мавзуга оид