Ўзбекистон | 07:42 / 26.04.2024
4109
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўзи билан тақиқланган модда олиб юрган ҳайдовчи ушланди

Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида ўзи билан тақиқланган модда олиб юрган ҳайдовчи аниқланди. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 30 ёшли Х.А. бошқарувидаги Spark автомашина тўхтатилиб, ҳужжатларини текшириш давомида ўзини тутиши ва гап сўзидан ходимларда шубҳа уйғотган.

Холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилганда автомашина салонидан жигарранг, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган модда Бектемир туман ИИО ФМБга топширилган.

Мавзуга оид