Жамият | 17:38 / 03.05.2024
22714
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 1 ёшли қиз устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлди

Уни 55 ёшли энагаси болалар аравачасида олиб кетаётган бўлган. Чилонзор туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.  

Чилонзор туманида энагаси болалар аравачасида олиб кетаётган 1 ёшли қизнинг устига дарахт қулади. Бунинг оқибатда бола воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га хабар берган.  

Маълум қилинишича, ҳолат 3 май куни соат 11:50 атрофида туманнинг 5-мавзесида содир бўлган. 55 ёшли энага Е.М. болалар аравачасида 2023 йилда туғилган А.П.ни олиб кетаётганида дарахт босиб қолган. Оқибатда қизча ҳодиса жойида вафот этган.  

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Мавзуга оид