Иқтисодиёт | 07:51 / 06.05.2024
2392
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 775 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

Ўзбекистон 55 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-март ойларида қиймати 775,7 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,2 фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 фоизга ошган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,7 фоиз), калава-ип (46,8 фоиз) асосий улушни эгаллаган.

2024 йилнинг январ-март ойларида дунёнинг 55 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:

  • калава-ип – 363,4 млн;
  • тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 292,5 млн;
  • трикотаж мато – 69 млн;
  • газламалар – 39,3 млн;
  • пайпоқ маҳсулотлари – 11,5 млн доллар.

Мавзуга оид