Хоразмда болаларнинг юзига тарсаки туширган боғча тарбиячиси ишдан олинди
Болалардан бирининг бармоғига игна санчилгани ҳақидаги гаплар эса рад этилди. Маълум қилинишича, 5 яшар тарбияланувчининг бармоғини боғчада эшик қисиб қолган, интернетда тарқалган расм унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида олинган. Онасининг айтишича, бармоққа санчилган игна эмас, сим бўлиб, уни тиббиёт ходими бармоқни тикиш мақсадида қўйган.
Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги 23-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ф.С. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Қайд қилинишича, тарбиячи 6 май куни ишдан олинган. Аввалроқ, унинг болаларга тарсаки туширгани тасвирланган видеолавҳа ижтимоий тармоқда тарқалган эди.
Шунингдек, боланинг қўлига игна санчилгани ҳақидаги хабарлар бўйича ҳам суриштирув ўтказилган.
Аниқланишича, 5 ёшли Я.Х. бармоғи 17 апрел куни эҳтиётсизлик оқибатида боғча эшиги орасида қолиб кетган ва шикастланган. Ижтимоий тармоқда тарқалган фотосуратлар эса болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши вақтида олинган.
Боланинг онаси берган маълумотга кўра, бармоққа санчилган игна эмас, балки сим бўлиб, аслида тиббиёт ходими томонидан бармоқни тикиш мақсадида қўйилган. Ҳозир боланинг соғлиғи тўлиқ тиклангани таъкидланмоқда.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 24.12.2024
Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади
15:29 / 19.12.2024
Индонезияда аёлларга нисбатан зўравонлик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
17:43 / 05.12.2024