Ўзбекистон | 13:27 / 08.05.2024
4447
1 дақиқада ўқилади

Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш тартиби белгиланмоқда

Мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишларини бартараф этиш юзасидан илгари қўлланилган чоралар самарасиз бўлган тақдирда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади. Низом табиий монополиялар субъектларига татбиқ этилмайди.

Мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишларини бартараф этиш юзасидан илгари қўлланилган чоралар самарасиз бўлган тақдирда амалга оширилади.

Махсус комиссиянинг қарорига асосан монополияга қарши курашиш органи томонидан иқтисодий судга тегишли даъво аризаси киритилади.

Мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тўғрисидаги қарор бажарилмаган тақдирда монополияга қарши курашиш органининг даъво аризасига асосан суд томонидан хўжалик юритувчи субъектга бошқарувчи тайинланади.

Мавзуга оид