Жамият | 21:57 / 13.05.2024
6757
1 дақиқада ўқилади

Қўқонда 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштирган шахслар аниқланди 

Гумондорлар ўзгалар номига автокредит расмийлаштириб, маблағларни ўзлаштириб юборган. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштирган шахслар аниқланди. 

Қайд қилинишича, Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги бир неча корхона раҳбарлари билан тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришган. 

Ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналар етказиб берилмаган ва маблағлар талон-торож қилинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Мавзуга оид