Жамият | 10:11 / 14.05.2024
7027
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди 

Яккасарой туманида Matiz, Lacetti, Spark ва Isuzu тўқнашди. Оқибатда Matiz ағдарилиб кетди, 2 киши жароҳат олди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, жорий йилнинг 13 май куни соат 18:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ЙТҲ қайд этилган.

1972 йилда туғилган ҳайдовчи М.Т. бошқарувидаги Matiz, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги Lacetti, 1982 йилда туғилган ҳайдовчи Р.А. бошқарувида бўлган Spark ва 1996 йилда туғилган ҳайдовчи С.Д. бошқарувида бўлган Isuzu русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид