Ўзбекистон | 15:06 / 15.05.2024
10417
1 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистонликлар Гилувэ чўққисини забт этди

Ўзбекистон байроғи илк бор Австралия ва Океаниянинг энг баланддаги вулқони узра кўтарилди. Гилувэ вулқони (4368 м) дунёдаги энг хавфли ва экзотик мамлакатлардан бири бўлмиш Папуа-Янги Гвинеяда жойлашган.

Папуа-Янги Гвинея 800 дан ортиқ қабилалар яшайдиган дунёдаги энг йирик тропик орол ҳисобланади. У ердаги айрим қабилалар ҳамон тош асридагидек кун кечиради. 

«Бизнинг жамоа ёввойи жунглилар ва адоқсиз ботқоқликлар оралаб ўтиб, навбатдаги қитъанинг энг баланд вулқонига кўтарилди.

Аввалроқ жамоа аъзолари Шарқий яримшардаги (Осиё, Европа, Африка) бошқа энг баланд вулқонларни забт этишганди», дея хабар берган Mysterious Uzbekistan жамоаси аъзолари Kun.uzʼга берган изоҳида.

Ушбу жамоа аъзолари бўлган Шароф Эгамбердиев, Элдор Гафуров, Нодир Дадахонов ва Андрей Тарантин 2023 йил ёзида Кавказ тоғларида 5642 метр баландликдаги Элбурс чўққисига (Россия ҳудудида) Ўзбекистон байроғини олиб чиқишганди. 

2023 йил сентябрида эса жамоа Осиё қитъасидаги энг баланд вулқон чўққиси – Эрон шимолида жойлашган Демавенд чўққисини забт этиб, денгиз сатҳидан 5610 метр баландликда Ўзбекистон байроғини кўтаришганди.

Мавзуга оид