Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилишича, манёврдан сўнг бўлинмалар кучли отишма ва Россия қўшинларининг Лукянцев ҳамда Вовчанск туманларида олдинга силжишига жавобан янги позицияларга ўтди.
Украина ҳарбийлари Харкив вилояти айрим ҳудудларида Россия қўшинларининг отишма ва ҳужумига жавобан янги позицияларга ўтказилди, бу ҳақда 14 май, сешанба куни кечқурун Украина Қуролли кучлари Бош штабининг Facebook саҳифасида хабар қилинди.
Бош штаб хабарида таъкидланганидек, «айрим ҳудудларда, Лукянцев ва Вовчанск туманларида душманнинг отишма ва ҳужум операциялари натижасида ҳарбий хизматчилар ҳаётини сақлаб қолиш ва йўқотишларга йўл қўймаслик мақсадида бўлинмалар янада фойдали позицияларга манёвр ва ҳаракатланишни амалга оширди».
Киев вақти билан соат 23:00 га кўра жанглар давом этган. Украина Қуролли кучлари қўмондонлиги хабарида айтилишича, Украина қўшинлари бўлинмалари Харкив, хусусан, Глубокое - Липци, Лукянци - Липци, Борисовка - Нескучное, Россиянинг Шебекино - Вовчанск йўналишларида душманнинг 11 та ҳужумини қайтарган, «учта ҳарбий тўқнашув ҳали ҳам давом этмоқда».
Вовчанск учун жангларда Россиянинг тактик муваффақияти
Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Харкив йўналишидаги чегарада Вовчанск шаҳри учун олиб борилган жангларда тактик муваффақиятга эришган. «Душман шаҳарга ҳужум қилиш учун бештагача батальондан иборат муҳим кучларни жойлаштирди ва йўқотишларни ҳисобга олмаяпти», — дея маълумот берди Украина Бош штаби 13 майга ўтар кечаси.
Ўтган ҳафта Россия қўшинларининг Харкив вилоятида бошланган ҳужуми фонида Украина Қуролли кучлари раҳбарияти «Харкив» тезкор-тактик қўшинлар гуруҳи (ТТҚГ) қўмондонини алмаштирди: бир ой олдин тайинланган Юрий Галушкин ўрнини Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари Михаил Драпатий эгаллади. Бу ҳақда 13 май куни «РБК-Украина» агентлиги «Хортица» давлат телерадиокомпаниясидаги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Сўнгги кунларда Россия Мудофаа вазирлиги Россия армиясининг «Север» гуруҳи бўлинмалари Харкив вилояти Россия билан чегарадош бир неча аҳоли пунктларини эгаллаб олгани ҳақида хабар берди. Улар орасида Вовчанск шимолидаги Плетеневка ва Гатишче, шунингдек, Борисовка, Огурцово, Пилная ва Стрелечя бор.
Харкив вилоятига ҳужум
Россия армияси 10 май куни эрталаб Харкив вилоятига ҳужум бошлади. Reuters агентлиги Украинанинг юқори мартабали ҳарбий амалдорига таяниб, Россия армияси Вовчанск ҳудудида тахминан 1 км илгарилаб кетгани ва Россия Қуролли кучларининг мақсади душманни 10 км орқага суриб ташлаш эканини ёзган.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024