Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Россия ТИВ раҳбарини ташқи сиёсат идораси етакчиси лавозимига қайта тайинлангани билан табриклади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.
"Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик. Ҳамкасбимни яқинда қайта тайинлангани билан табрикладим", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Шунингдек, Ўзбекистон-Россия икки томонлама кун тартибидаги бўлажак тадбирлар жадвали доирасидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари март ойи бошида Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум давомида учрашув ўтказган эдилар.
Унда Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлигининг иқтисодиётдан тортиб маданий алмашинувларгача бўлган долзарб мавзулари, минтақавий ва халқаро миқёсдаги алоқалар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
13:37 / 06.12.2024
Кая Каллас Малтада Лавров билан мулоқот қилмайди
12:14 / 06.12.2024
ГФР ТИВ раҳбари: Лавровнинг ЕХҲТдаги баёнотлари - чидаб бўлмас ёлғон
14:17 / 26.11.2024
Бахтиёр Саидов яҳудий раввиннинг ўлими муносабати билан Исроил элчисига ҳамдардлик билдирди
11:11 / 20.11.2024