Ўзбекистон | 21:58 / 20.05.2024
5349
1 дақиқада ўқилади

Божхоначилар қурол олиб ўтмоқчи бўлган шахсни тўхтатишди 

Транспорт воситаси юкхонасида ўқ отувчи ва совуқ қуроллар яширилгани аниқланди. 

Фото: Божхона қўмитаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали қурол олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди. 

Қайд қилинишича, Божхонадан ўтмоқчи бўлган транспорт воситаси юкхонасида «Макаров» тўппончаси, 2 дона тиғли совуқ қурол, турли хил ҳарбий анжомлар ҳамда 3 дона полиэтилен пакетда қуритилган гиёҳлар борлиги аниқланган. 

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Маълумот учун: «Қурол тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ҳамда республика ҳудуди орқали транзит равишда олиб ўтиш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади.

Мавзуга оид