Ўзбекистон | 08:25 / 21.05.2024
3327
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси қисқа муддатга ёпилди

Олмазор туманидаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ва Шон-шараф давлат музейида 20 майдан янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилади. 

Фото: Мудофаа вазирлиги

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги Шон-шараф давлат музейига кириш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳудудда 20 май кунидан янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан шу кундан эътиборан ташриф буюрувчилар учун Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейига кириш қисқа муддатга тўхтатилади.

Мавзуга оид