Ўзбекистон | 09:41 / 25.05.2024
2149
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддан Тошкентга қўшимча «Афросиёб» поездлари йўлга қўйилди

27 ва 28 май кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоезди қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

Фото: Kun.uz

2024 йилнинг 27, 28 май кунлари 775/776-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди

«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарига кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 775-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
  • 776-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

Аввалроқ 31 май, 1−2 июн кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» поездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид