Жамият | 09:44 / 27.05.2024
7045
1 дақиқада ўқилади

Олмалиқда «Дамас» каналга тушиб кетди

ЙТҲ натижасида ҳайдовчига зиён етмаган. Автоулов техник шикастланган. Дастлабки суриштирувларга кўра, ҳайдовчи автоуловни бошқараётган вақтида маст ҳолда бўлган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Олмалиқ шаҳрида «Дамас» автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 26 май куни соат тахминан 12:00 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 1990 йилда туғилган ҳайдовчи М.С. «Дамас» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида (автоуловда ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган) бошқарувни йўқотиб, «Таначи-Бўка» каналига тушиб кетган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган. Автоулов техник шикастланган. Дастлабки суриштирувларга кўра, ҳайдовчи автоуловни бошқараётган вақтида маст ҳолда бўлгани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид