Ўзбекистон | 17:00 / 30.05.2024
15771
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Kia Sonet'нинг илк топширилишлари: янги етакчилар даври

Фото: Kia

2024 йилнинг 29 май кунидан бошлаб Kia'нинг Ўзбекистондаги барча расмий дилерлик марказларида узоқ кутилган Kia Sonet кроссоверининг биринчи оммавий топширилишлари, белгиланган муддатдан ҳам эртароқ бошланди!

Аввалроқ хабар қилинганидек, 2024 йилнинг 27 март куни Kia автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи ADM Jizzakh заводида тўлиқ технологик цикл (CKD) бўйича Kia Sonet'нинг пилот ишлаб чиқарилишининг муваффақиятли якунлагани ва автомобилларнинг биринчи партияси ишлаб чиқарилиши бошлаганини эълон қилди. 13 апрелдан бошлаб эса автомобил ихлосмандлари томонидан ажойиб иштиёқ билан кутиб олинган ва энг кўп сотилаётган ихчам кроссоверлардан бирига айланган Sonet'нинг уч хилдаги комплектацияси учун шартномаларнинг берилиши бошланди.

Таъкидлаш жоизки, 29 май куни Kia'нинг барча расмий дилерлик марказларида Sonet'нинг харидорларга биринчи оммавий топширилишлари ташкил этилди ва бу ҳодиса дастлаб режалаштирилганидан олдинроқ рўй берди. Кроссовернинг илк 100 соҳибига эсдалик совғалари ва расмий Kia хизмат кўрсатиш марказларидан бирида 2 та бепул техник хизмат кўрсатилиш учун сертификатлар топширилди.

Kia Sonet'ни танлашда харидорлар томонидан кроссовернинг қуйидаги асосий хусусиятларига урғу қаратилди:

● Янги Sonet 115 от кучига ва 143,8 N·м айлантирувчи моментга эга бўлган Smartstream G1.5 бензинли двигател билан жиҳозланган. Бу ишончли тезлашув ва динамик ҳайдаш учун етарлидир.

● Ташқи кўринишидан, Sonet замонавий ва спортча қиёфага эга. Радиаторнинг қора рангли панжараси, олд бампернинг хромланган безаклари, ёруғликдиодли фаралар ва юриш чироқлари, шунингдек, 16 дюймли енгил қотишмадан ишланган дисклар ёрқин ва ёдда қоларли қиёфани шакллантирадилар. Орқа қисмидага бенуқсон ёруғликдиодли ёриткичлар ва томнинг орқа устунлари машинанинг ўзгача ажралиб туришини таъминлайди.

● Салоннинг ичида сизни, смартфонларни қўллаб-қувватловчи мултимедиа тизимининг 8 дюймли сенсорли экрани, 7 динамикли премиум тоифасига мансуб Bose аудио тизими ҳамда гаджетлар учун симсиз зарядлаш кутмоқда. 4,2 дюймли экранга эга Supervision қурилмалар панели ва ортни кўриш камераси автомобил бошқарувини янада қулайроқ қилади.

● Қулайлик ва амалийлик – Sonet'нинг яна бир кучли жиҳатларидир. Пухта лойиҳалаштирилган эргономикага эга кенг салон, олд ўриндиқлар вентиляцияси, автоматик иқлим ва круиз назорати кундалик иш сафарлари ва оилавий шаҳар ташқарисига саёҳатларда ҳам шинам муҳитни яратадилар. Юкхонасининг 392 литрга тенг ҳажми эса керакли барча буюмларни ўзингиз билан олиб юришингизга имкон беради.

● Хавфсизлик ҳам юқори даражада. Sonet қияликда ишга туширишда ёрдам (HAC), шиналардаги босимни назорат қилиш (TPMC) тизимлари билан жиҳозланган бўлиб, топ рўйхатдаги Prestige комплектациясида эса нафақат олд, балки ён хавфсизлик ёстиқчалари ва хавфсизлик пардалари ҳам орнатилган.

● Янги Kia Sonet – бу замонавий, сўнги услубдаги ва технологик автомобил бўлиб, у қувватли двигател, пухта лойиҳалаштирилган дизайн ва илғор опцияларнинг кенг ассортиментини ўзида мужассамлаштиради. У динамикани, қулайликни ва хавфсизликни қадрловчилар учун идеал мосдир.

● Ишлаб чиқарувчи томонидан Kia Sonet'га, автомобилдан фойдаланиш бўйича қўлланмада кўрсатилган тавсияларга риоя қилинган тақдирда, 5 йилга ёки 150 000 км масофа босиб ўтилишига, қай бири аввал келишига кўра кафолат берилади.

Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан Kia.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Kia'нинг Ўзбекистондаги тезкор ахборот линияси: +998 55 500 83 33

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид