Жамият | 19:18 / 31.05.2024
19137
1 дақиқада ўқилади

“Ўлим чархпалаги” бўйича расмий муносабат билдирилди

Видеолавҳада акс эттирилган чархпалак Андижон шаҳри З.М.Бобур номидаги истироҳат боғида жойлашган. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг Kun.uz’га маълум қилишича, айни пайтда аттракцион фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Ижтимоий тармоқларда #Ўлим_чархпалаги хештеги остида видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, видеолавҳада акс эттирилган чархпалак Андижон вилояти Андижон шаҳри З.М.Бобур номидаги истироҳат боғида жойлашган. Мазкур истироҳат боғи Бобур халқаро жамоат фонди тасарруфидаги боғ бўлиб, ҳозирги кунда тадбиркор “Люкс аттракцион” МЧЖ раҳбари М. Атабаев томонидан ижарага олинган.

“Айни пайтда боғдаги ушбу аттракцион ҳолати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётгани сабабли, унинг фаолияти вақтинча тўхтатилган. Тасвирга олиш вақтида ва ундан кейинги ҳолатларда ушбу аттракционда бахтсиз ҳодиса юз бермаган ва жароҳат олганлар йўқ”, дейилади қўмита расмий муносабатида.

Мавзуга оид