Хотин-қизларни энг кўп ишга олган 10 та корхона маълум қилинди
Ўзбекистон хотин-қизларни энг кўп иш билан таъминлаётган 10 та иш берувчидан 4 таси хусусий корхоналар ҳисобланади.
Бандлик вазирлиги хотин-қизларни энг кўп ишга олган ўнта корхонани маълум қилди.
Рўйхатни Навоий кон-металлургия комбинати очиб беради: комбинат ходимларидан 12 444 нафарини хотин-қизлар ташкил этади (жами ходимлари – 48 266 нафар).
ОКМКдан ташқари, “UzTex Group” МЧЖ ҳам 10 мингдан ортиқ хотин-қизларни иш билан таъминлаган: текстил компаниясида 11 511 нафар аёллар ва қизлар меҳнат қилмоқда.
Энг кўп хотин-қизларни ишга олган корхоналар учлигига Олмалиқ кон-металлургия комбинати якун ясаб беради: 8 234 нафар.
Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
1. “Навоий кон металлургия комбинати” АЖ — 12 444 нафар
2. “UzTex Group” МЧЖ — 11 511 нафар
3. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ — 8234 нафар
4. “Ўзбекистон почтаси” АЖ — 5217 нафар
5. “Темирйўлинфратузилма” АЖ — 4 730 нафар
6. “Anglesey Food” МЧЖ — 4640 нафар
7. “Ўзбектелеком” АЖ — 4424 нафар
8. “Zarafshon Tekstil” МЧЖ — 3882 нафар
9. “Навоийазот” АЖ — 3422 нафар
10. “Urgut Silk Fiber Company” МЧЖ 3337
Рўйхатдаги UzTex Group, Anglesey Food, Zarafshon Tekstil ва Urgut Silk Fiber Company хусусий корхоналар ҳисобланади.
Бандлик вазирлиги аввалроқ энг кўп иш берувчи компаниялар ўнталиги ҳам эълон қилганди.
Мавзуга оид
10:26 / 23.12.2024
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
18:19 / 07.12.2024
Ёшларга Work & Travel дастурлари харажатлари учун ссуда ажратилади
16:18 / 29.11.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган мутахассисликлар аниқланди
07:50 / 02.11.2024