Жаҳон | 22:23 / 05.06.2024
6582
1 дақиқада ўқилади

АЭХА Эронга қарши кескин резолюцияни қабул қилди

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Эрондан иккита объектида уран зарраларини аниқлаш ҳолатлари бўйича тергов доирасидаги ҳамкорликни талаб қилмоқда. 

Фото: Getty Images

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бошқарув кенгаши Британия, Франция ва Германия таклиф қилган Эрон бўйича кескин резолюцияни қабул қилди. 

Ҳужжат муаллифлари Эрондан АЭХА билан фаолроқ ҳамкорлик қилишни, жумладан, Эроннинг иккита объектида уран зарраларини аниқлаш ҳолатлари бўйича тергов доирасидаги ҳамкорликни талаб этишган. Уларнинг фикрича, «Эроннинг ядровий дастурида кўп нарса ядровий қурол дастурига эга бўлмаган давлат учун мисли кўрилмаган». 

АЭХА бошқарув кенгаши Эроннинг ҳаракатларини танқид қилувчи сўнгги резолюцияни 2022 йил ноябрида қабул қилган эди. Кейин Россия ва Хитой бунга қарши овоз берди. Эрон ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишига жавобан ўз объектларида уранни бойитиш тезлигини 60 фоизгача тезлаштирди. 

Теҳрон ушбу резолюцияга «жиддий ва самарали жавоб қайтаришга» ваъда берди. 

Мавзуга оид