Ўзбекистон | 17:10 / 07.06.2024
12677
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўл четидаги дарахтга бориб урилган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди

Яшнобод тумани Элбек кўчасида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti'ни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

Фото: Видеодан кадр

Яшнобод туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 7 июн куни соат 13:30 ларда Яшнобод тумани Элбек кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Б.Т. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга келиб урилган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид