Ўзбекистон | 07:30 / 08.06.2024
1888
1 дақиқада ўқилади

Электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро давлатга 126 млн сўм зарар етказди

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар берди. 

Фото: Прокуратура департаменти

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган

Фуқаро У.Х. автомобилларни ювиш шохобчасини ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча уланиб, жами 126 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид