Жамият | 17:12 / 08.06.2024
5526
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда “Нексия” ёниб кетди

Нексия ҳайдовчиси қайрилиб олиш чоғида ўзи билан бир йўналишда келаётган “Нексия-2”нинг йўлига чиқиб кетган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида содир бўлган ЙТҲда “Нексия” машинаси ёниб кетган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 7 июн куни содир бўлган.

29 ёшли ҳайдовчи “Нексия” машинаси билан қайрилиб олаётиб ўзи билан бир йўналишда келаётган 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия-2”нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.

Оқибатда “Нексия-2” машинасида ёнғин юзага келган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин бартараф этилган ва ҳодиса расмийлаштирилган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳар икки машинада бўлганлардан ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ёниб кетган “Нексия-2” жиддий шикастланган.

Мавзуга оид