Жаҳон | 14:05 / 09.06.2024
14031
5 дақиқада ўқилади

Херсон ва Луҳанск областларининг оккупация қилинган қисми ўққа тутилишидан ўнлаб кишилар ҳалок бўлди. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 836-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Шимолий Осетияга илк бор дронлар ҳужум қилди. Маҳаллий расмийлар дронларнинг нишони ҳарбий аэродром бўлганини айтишган. Жабрланганлар йўқ. «Украинская правда» бу Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси амалиёти бўлганини хабар қилган.
  • РФ мудофаа вазирлиги олти регион ва Қримда жами 25 дрон йўқ қилингани ҳақида маълумот берди. Белгород областида ибодатхона шикастланган. Жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган.
  • Bloomberg: НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага 100 миллиард долларлик ёрдам ажратишни кўзда тутувчи беш йиллик фон тузишдан бош тортган.
  • Парижда Молдованинг уч фуқароси қўлга олинди. Улар «Украинадаги француз аскарлари» ёзувли граффитини чизишда гумонланмоқда.
  • Украина ҳарбий разведкаси Купянскнинг собиқ мэри Геннадий Мацегорга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берди. У ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Кун кадри. Украиналик аскар Краматорскдаги вокзалда ўғли билан

Украина шарқида шиддатли ҳарбий ҳаракатлар кечаётганига қарамай, Украина қуролли кучлари жангчиларида яқинлари билан учрашиш имконияти мавжуд. Бунинг учун уларнинг оила аъзолари Донецк областининг Краматорск шаҳрига келишади
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images

Луҳанск ўққа тутилиши оқибатлари

Украина қуролли кучлари 7 июн куни Луҳанск бўйлаб зарбалар йўллаган. Натижада кўп қаватли турар жой биноси подъезди қулаган. Ўзини ўзи эълон қилган республика расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, 60 киши жароҳатланган. Яраланганлар орасида — 8 ва 16 ёшлардаги икки бола ҳам бор.

ФВВ ходимлари украинлар зарбасидан шикастланган кўп қаватли бино ҳудудида ишламоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ўққа тутилган уйда яшовчи аёл ҳужумдан кейин ўз квартирасини тозаламоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Зарбага учраган уйда яшовчи аёл подъездда
Александр Река / ТАСС / Profimedia
Тиббиёт ходимлари каталкани ракета зарбасига учраган уй ҳовлисидан олиб ўтмоқда
Александр Река / ТАСС / Profimedia

Херсон областининг оккупация қилинган қисми ўққа тутилиши оқибатлари

Херсон областининг оккупация остидаги қисмига Россия ҳукумати томонидан губернатор этиб тайинланган Владимир Салдонинг маълум қилишича, украин қўшини Голопристанск муниципал округининг Садове қишлоғини ўққа тутган. Салдо ҳужум оқибатида «ичида кўп миқдорда мижозлар ва ходимлар бўлган» дўкон вайрон бўлганини айтган: 22 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳатланган, беш киши оғир аҳволда. Салдонинг сўзларига кўра, бу жойга икки бор зарба берилган — «хусусий сектор атрофидаги кичик дўкон»га биринчи зарба келган. «Қўшнилар ёрдамга ошиққанида, иккинчи зарба учиб келган», — деган «губернатор». У қурбонлар орасида — тўққиз ёшли бола ҳам борлигини қўшимча қилган.

Владимир Салдонинг Telegram-канали
Владимир Салдонинг Telegram-канали
Владимир Салдонинг Telegram-канали

Харкив областидаги украин артиллериячилари

Jose Colon / Anadolu / Getty Images
Jose Colon / Anadolu / Getty Images
Jose Colon / Anadolu / Getty Images
Jose Colon / Anadolu / Getty Images

Луҳанск областидаги россиялик сапёрлар 

Александр Река / ТАСС / Profimedia
Александр Река / ТАСС / Profimedia
Александр Река / ТАСС / Profimedia
Александр Река / ТАСС / Profimedia
РФ мудофаа вазирлиги матбуот хизмати / ТАСС / Profimedia

 

Харкив яқинида FPV-дронларни учираётган украин аскарлари 

Украина миллий гвардияси 13-бригадаси дронлар баталёни жангчилари Харкив яқинидаги ертўлада дронларни кўздан кечирмоқда
Jose Colon / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Миколайив яқинида миналардан тозаланаётган майдонлар

Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан кейин Украина дунёнинг энг тиғиз миналанган ҳудудига айланди: мамлакатнинг қарийб учдан бир қисмига портловчи моддалар ўрнатилган ёки миналар кўмилган. Бу ҳудудларни бутунлай тозалаш учун ўнлаб йиллар кетиши мумкин; оккупациядан озод этилган ҳудудларда бу ишлар аллақачон бошланган. Миколайив областидаги далаларни Британия-Американинг HALO Trust нотижорат ташкилоти ходимлари миналардан тозалаш билан шуғулланмоқда.

HALO Trust сапёри Снегиревка қишлоғи атрофидаги майдонни миналардан тозаламоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Снегиревка қишлоғи атрофидаги далани тозалаш вақтида сапёрлар топган ўқ-дори қолдиқлари
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид