Жаҳон | 12:16 / 10.06.2024
2666
2 дақиқада ўқилади

Болгария парламентига сайловларда ғарбпараст блок ғалаба қозонди

Овоз бериш натижалари бўйича прогнозларга кўра, Болгарияда бўлиб ўтган парламент сайловларида собиқ бош вазир Бойко Борисов бошчилигидаги партиялар блоки ғалаба қозонди. Янги популистик «Буюклик» партияси ҳам парламентга киришга муваффақ бўлди.

Бойко Борисов Фото: EPA-EFE/ VASSIL DONEV

Болгарияда Европарламентга овоз бериш билан бир вақтда ўтказилган навбатдан ташқари парламент сайловларида, дастлабки прогнозларга кўра, ғарбпараст ўнг марказчилар коалицияси - «Болгариянинг Европа тараққиёти учун фуқаролар» партияси ва Демократик кучлар иттифоқи (БЕТФ-ДКИ) ғалаба қозонди. Март ойигача ҳокимиятда бўлган собиқ бош вазир Бойко Борисовнинг партиялар блоки, якшанба куни эълон қилинган сўровчилар прогнозларига кўра, 23,5-25,2 фоиз овоз йиғмоқда.

Иккинчи ўринни кутилмаганда «Болгария мусулмонларининг ҳуқуқ ва эркинликлари учун ҳаракати» (БМҲ) партияси эгаллади, уни 16 фоиздан 17,6 фоизгача сайловчилар қўллаб-қувватлади. Учинчи ўрин учун имкониятларга «Ўзгаришларни давом эттириш» партиясининг ғарбпараст либерал-консерватив алянси ва март ойигача БЕТФ-ДКИ билан бирга ҳукумат коалицияси бир қисми бўлган «Демократик Болгария» коалицияси (ЎДЭ-ДБ), шунингдек, россияпараст ва евроскептик «Уйғониш» партияси ҳам эга. Ушбу сиёсий кучларнинг иккаласи ҳам тахминан 14 фоиз овоз оляпти.

Парламентга янги партия кирди 

Прогнозларга кўра, Софиядаги янги парламент таркибига еттита партия кирди – бу 2023 йил апрелида бўлиб ўтган сайловлардагидан биттага кўп. Болгария шимоли-шарқида минтақавий партия сифатида пайдо бўлган ва авваллари миллий даражада мутлақо номаълум бўлган популистик «Буюклик» партияси тўрт фоизлик тўсиқни енгиб ўтиб, биринчи уринишдаёқ парламентга киришга муваффақ бўлди. 

Бу Болгария миллий парламентига сўнгги уч йил ичида олтинчи сайловлар бўлди.

Мавзуга оид