Жамият | 16:50 / 14.06.2024
4127
1 дақиқада ўқилади

Тошкент туманида 268 млн сўмлик ичимлик суви ўғирланди

Тумандаги иссиқхонада марказлашган ичимлик сув қувурига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб олингани фош этилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Видеодан кадр

 Тошкент туманида катта миқдорда ичимлик сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жамиятнинг Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилган. Унда Тошкент туманидаги МЧЖлардан бирининг раҳбари Н.И. МЧЖга қарашли иссиқхонада марказлашган ичимлик сув таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан улангани фош этилган.

Бунинг оқибатида 267,9 млн сўмлик ичимлик сувдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид