Туман ва шаҳарларнинг мастер режалари юзасидан ахборот берилди
Президент Шавкат Мирзиёев туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга оид тақдимот билан танишди.
Бу ҳақда жорий йил 16 январда бўлиб ўтган иқтисодиётдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Мутасаддилар шу борада қилинган дастлабки ишлар, мастер режалардан кутилаётган натижалар тўғрисида ахборот берди.
Ўтган вақтда 14 та туман ва шаҳар бўйича мастер режа ишлаб чиқилган. Уларда 759 та кўп қаватли уй-жой, 22 та савдо мажмуаси, 800 дан зиёд хизмат кўрсатиш объекти барпо қилиш имконияти аниқланган.
Шу тарзда 112 та туман ва шаҳардаги драйвер йўналишлар асосида яна 136 та мастер режа тайёрланиши кўзда тутилган.
Масалан, аҳолиси тез ўсаётган 38 та туман марказлари ва шаҳарларда етарли уй-жойлар қуриш, аҳоли сайр қилиши ва дам олиши учун қулай масканлар ва истироҳат боғлари барпо этиш зарур.
Туристик салоҳияти юқори 20 та туманда меҳмонхоналарни кўпайтириш, пляж, экологик, тиббиёт, спорт ва экстремал туризмни ривожлантириш орқали сайёҳлар оқимини 2,5 карра ошириш имконияти бор.
Ҳудудидан магистрал йўллар ўтган 68 та туманда 400 дан зиёд мотел, кемпинг, ошхона, дўкон ва автосервислар ташкил этиш мумкин.
Умуман, мастер-режалар асосида бўладиган лойиҳалар ҳисобига 40 мингта иш ўрни яратилиши, бюджетга йилига қўшимча 350 миллиард сўм даромад тушиши кутилмоқда.
Давлат раҳбари аҳоли учун қулай инфратузилма, савдо ва кўнгилочар жойлар, юқори даромадли иш ўринлари ташкил қилишни ҳозирдан бошлаш лозимлигини таъкидлади.
Мастер режалар ишлаб чиқилиши ва мониторинги бўйича вертикал тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
13:24 / 28.11.2024
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов
16:31 / 25.11.2024
Хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентга киритилди
16:02 / 20.11.2024
Варшава кўчаларидаги ўлимлар 2 баробарга камайтирилди: қандай қилиб?
20:45 / 09.10.2024