Исроил Рафаҳдаги ҲАМАС бўлинмаси деярли йўқ қилинганини эълон этди
Ҳарбийлар кўплаб инфратузилма объектларини йўқ қилгани ва кўплаб террорчиларни ўлдиргани таъкидланмоқда.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Фаластиннинг Рафаҳ шаҳрида ҲАМАС жангариларини амалда «деярли буткул йўқ қилди». Бу ҳақда The Jerusalem Post нашрига таяниб Interfax хабар берди.
«Рафаҳдаги жангларда катта муваффақиятларга эришдик. Биз Рафаҳда жойлашган ҲАМАС бригадасини бутунлай йўқ қилдик, деб айта оладиган пайтга яқинлашмоқдамиз», деди Исроил армияси бош штаби бошлиғи Херци Халеви.
Халеви сўзларига кўра, ҳарбийлар кўплаб инфратузилма объектларини йўқ қилган ва «кўплаб террорчиларни ўлдирган».
24 июн куни Кнессетда сўзлаган Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу яна бир бор «Исроил гаровга олинганларнинг барчасини қайтармагунча урушни тугатмайди», деди.
«ҲАМАС гуруҳини йўқ қилмагунимизча ва жанубдаги одамларни уйларига қайтармагунимизча урушни тўхтатмаймиз», деди у.
Шу билан бирга, Исроил бош вазири аввалроқ ҲАМАС томонидан гаровга олинган бир қатор одамларни қайтариш эвазига Ғазодаги жанговар ҳаракатларни вақтинча тўхтатишга тайёрлигини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни Исроил армияси Миср билан чегарадош Рафаҳ шаҳрида ҳарбий операция бошлади. Бу шаҳар ҲАМАС гуруҳининг сўнгги таянчи саналади.
Мавзуга оид
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024