Жамият | 11:43 / 25.06.2024
17882
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида юк машинаси ЙТҲга учраб, мажақланиб кетди

Юк машина Туркманистонники экани ва ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилгани йўқ.  

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида тез ҳаракатланган юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Оқибатда юк машинаси мажақланиб кетган.

Гувоҳларнинг ёзишича, ҳодиса 2024 йил 23 июн куни кундузи Наманган вилояти ҳудудида содир бўлган. Туркманистонга тегишли юк машинаси довондаги йўлдан пастга тушаётганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Оқибатда, катта тезликда ҳаракатланган юк машинаси йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган. Ҳайдовчи ҳодиса жойида ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Kun.uz ҳодиса юзасидан изоҳ олиш учун ИИВ ЖХД ЙҲХХ ахборот хизматига мурожаат қилди. Бироқ маълумот олишнинг иложи бўлмади.

Мавзуга оид