Ўзбекистон | 13:28 / 28.06.2024
12031
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Атирау вилояти Мияли қишлоғида Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди.

Tengrinews хабарига кўра, фожиали воқеа 25 июн куни кечки пайт содир бўлган, яшин қаровсиз уйга тушиб, ёнғинга сабаб бўлган. Қайд этилишича, чақмоқ уриши вақтида уйда Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган шахс бўлган.


  
Тергов жараёнида у Қозоғистонга бир ой аввал келгани ва Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олинганлиги аниқланган. Унинг жасади кўздан кечирилганда, тан жароҳатлари аниқланмаган, у суд-тиббий экспертиза ўтказиш учун туман шифохонаси ўликхонасига етказилган. 

Мавзуга оид