Ўзбекистон | 10:30 / 29.06.2024
8392
1 дақиқада ўқилади

Андижонда институтнинг қўшимча биноси ёниб кетди

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Бинонинг том қисмида 100 метр квадрат жой ёниб кетган.

Андижон туманида жойлашган институтнинг қўшимча биноси ёниб кетган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 28 июн куни содир бўлган.

Шу куни соат 20:52 ларда вилоят ФВБга Андижон туманида жойлашган Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳудудидаги, ҳозирда фойдаланилмай келинаётган қўшимча бинода ёнғин содир бўлаётганлиги хақида хабар келиб тушган.

Хабар олингандан сўнг ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб борган ва ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида, бинонинг 100 метр квадрат том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

 

Мавзуга оид