Днипро ва Волнянскка ракета зарбалари берилди. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 857-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Беларус ҳукумати Украина билан чегарада «кескинлик ўсгани» ҳақида хабар берди. Украина мамлакат қуролли кучлари Беларус учун таҳдид солмаётгани, аксинча, таҳдид Минск томондан бўлаётганини маълум қилган.
- Курск областида украинлар дрони турар жойга ҳужум қилган, деб хабар қилди губернатор вазифасини бажарувчи. Беш киши ҳалок бўлган.
- Евроиттифоқ Россияга қарши киритилган қатор чекловларни Беларусга ҳам татбиқ этди — санкцияларни айланиб ўтишга халал бериш учун.
- Асирлар алмашуви доирасида қрим-татар халқи мажлиси раиси ўринбосари Наримон Жалол Украинага қайтди, у аннексия қилинган Қримда 17 ёшли муддатни ўтаётганди.
- Россия мудофаа вазирлиги Донецк областида Торецк шаҳри яқинидаги Шуми посёлкаси эгаллангани ҳақида хабар берди.
- Халқаро валюта фонди Украинага 2,2 миллиард доллар ажратди.
Днипро ўққа тутилиши
Россия қўшини 28 июн куни кечқурун Днипро бўйлаб ракета зарбаси йўллади, деб хабар қилган 28 июн куни кечқурун Днипропетровск области раҳбари Сергей Лисак. Ўққа тутиш натижасида тўққиз қаватли уй шикастланган — унинг бир неча қаватидаги уйлар вайрон бўлган. Украина ҳукумати хабар қилишича, 29 июн куни ҳолатига кўра бир киши ҳалок бўлиб, 12 киши жароҳатланган (улардан бир нафари ёш бола), беш киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда. Харобалар остидан икки киши чиқариб олинган.
Кўп қаватли уйдаги квартиралардан бири тўлиқ вайрон бўлган — унда яшовчилар бу вақтда бошқа жойда бўлгани учун омон қолишган. Олександр ва Олга кийим сотиб олиш учун савдо марказига боришган ва сигнализация ишлаб кетгани учун уйга қайтишган. «Хотиним савдо марказида сотиб олган кийимлар… Бори шу, бошқа ҳеч нарса йўқ», — деган журналистларга Олександр ва тунни Олганинг қариндошлариникида ўтказишга тўғри келишини айтган.
Запорижжя области бўйлаб ракета зарбаси
29 июн куни Россия армияси Украинанинг Запорижжя области Волнянск шаҳрига ҳужум қилди. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоров шаҳар ўққа тутилиши оқибатида етти киши ҳалок бўлганини маълум қилган, қурбонлардан уч нафари болалар. Украина ички ишлар вазирлиги 30 июн куни 38 киши яралангани ҳақида хабар қилган. Жароҳатланганлардан 12 нафари шифохонага ётқизилган. «Тиббиёт ходимлари олти нафар [жабрланувчининг] ҳолатини оғир деб баҳолашмоқда. Ётқизилганларда осколка жароҳатлари, контузия, синиш, травматик ампутация қайд этилган, — дея ёзган Федоров ўз телеграм-каналида. — Яраланганлар орасида ҳомиладор аёл ва тўққиз бола бор». 30 июн куни Запорижжя областида мотам куни эълон қилинди.
Украина қуролли кучларининг Вовчанск атрофидаги FPV-дронлари пилотлари
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви
Украинага аннексия қилинган Қрим, ўзини ўзи эълон қилган «ДХР» ҳамда Беларусда қамалган ўнлаб фуқаролар қайтишди. Президент Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу одамлар Ватикан воситачилигида асирликдан озод этилган. Ватанга қайтганлар орасида қрим-татар халқи мажлиси раиси ўринбосари Наримон Жалол ҳам бор. 2022 йил сентябрида аннексия қилинган Қрим суди уни газ қувурига диверсия уюштиришда айблаб, 17 йил муддатга қамаганди.
Украина грек-католик черкови руҳонийлари Богдан Галета ва Ивана Левицкийни ҳам қайтарган. Улар босқиннинг илк даврида россияликлар томонидан оккупация қилинган ҳудудларда қолишган, 2022 йил ноябрида уларни Бердянскда қўлга олишган ва ноқонуний қурол сақлашда айблашганди.
Донецк атрофидаги украин ҳарбийлари
РФ қуролли кучлари Донецк областида Авдийивка томондан (бу шаҳар Донецкдан 15 километр ғарбда жойлашган) юриш қилишда давом этмоқда. 20 июн куни Россия қўшини Бахмут яқинидаги Часив Яр шаҳридаги гарнизонни ҳамда ундан жанубдаги Торецк шаҳри таъминоти олиб бориладиган трассадан етти километр масофада эди. Катта эҳтимол билан, РОссия қўмондонлигининг асосий мақсади ушбу ҳудудни қуршовга олиш ҳисобланади.
Бундан ташқари, РФ қуролли кучлари Авдийивкадан ғарбдаги яна бир неча қишлоқни эгаллаган: Сокол, Яснобродовка, Новопокровске ва Новоалександровка. Авдийивкадан жануброқда Россиянинг Курахово шаҳри томон юриши давом этмоқда — бу Украина қуролли кучларининг Донецк области жанубидаги фронти учун логистик маркази ҳисобланади.
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024