Навоийда 9 ёшли қиз машина босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
Хатирчи туманида 2-синф ўқувчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётганида уни BYD машинаси уриб, босиб ўтиб кетди. Ҳайдовчи машинани аҳоли яшаш ҳудудида 142 км/соат тезликда бошқарган. Қизалоқни тоғаси туман марказидаги паркка айлантиргани олиб чиққан бўлган.
Ижтимоий тармоқларда BYD машинаси кичик қизни уриб кетгани акс этган видео тарқалди. Видеода ҳайдовчи машинани аҳоли яшаш пунктида 142 км/соат тезликда бошқарганини кўриш мумкин. Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритди.
Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ЙТҲ жорий йил 1 июл куни Хатирчи тумани ҳудудида содир бўлган. Туманнинг Янгиработ маҳалласи ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга 4Р-48 автомобил йўлида ҳаракатланиб келган BYD машинаси йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган қизни уриб кетган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода иккита автомобил йўлда қувлашмачоқ ўйнагани ва биринчиси йўловчиларга йўл бермасдан пиёдалар йўлагидан тезлик билан ўтиб кетгани акс этган. Унинг ортида ҳаракатланган иккинчи машина эса пиёдалар йўлагидан ўтаётган ва олдиндаги машинанинг ҳаракатидан йиқилиб тушган қизчани босиб ўтган.
Машина тагида қолиб кетган 9 ёшли қиз олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Kun.uz манбасига кўра, қизни тоғаси туман марказидаги паркка айлантириб келиш мақсадида олиб кетаётган бўлган.
Ҳайдовчига нисбатан Хатирчи туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 18.12.2024
Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб, Зарафшон дарёсига ташлаб юборилди
10:49 / 15.12.2024
Андижон ва Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
13:10 / 11.12.2024
Навоийда электромонтёр 12 кишининг номига кредит олиб, онлайн қиморга ютқазиб қўйди
16:26 / 07.12.2024