Жаҳон | 23:32 / 06.07.2024
9352
1 дақиқада ўқилади
Reuters: ҲАМАС АҚШнинг тинчлик режасини қабул қилди
ҲАМАСдаги ўз номини ошкор қилмаган манба Reuters'га маълум қилишича, гуруҳ америкаликларнинг асирларни озод қилишга асосланган тинчлик режасини қабул қилган. Манбага кўра, Исроил билан тинчлик музокаралари 16 кундан кейин – Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бошлангач старт олади.
ҲАМАС Исроилнинг аввалги келишувни бекор қилган ва Тел-Авив асирларни озод қилиш бўйича музокара бошланишидан аввал ўт очишни тўхтатишини кутган. Гуруҳ манбасига кўра, Исроил ҳам АҚШ таклиф қилган режани қабул қилса, бу охир-оқибат уруш тугашига олиб келади.
Reuters'нинг Исроилдаги музокараларга яқин манбаси ҳам томонларда урушни тугатиш бўйича реал шанс пайдо бўлганини айтган.
Мавзуга оид
22:49
АҚШ «Гуржистон орзуси» етакчиси Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этди
21:44
Трамп илгари сураётган оммавий депортация 86 млрд долларга баҳоланмоқда
18:33 / 26.12.2024
«Уйда ёлғиз» филмидаги машҳур уй сотиб юборилди
16:03 / 26.12.2024