Жамият | 12:01 / 15.07.2024
2852
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда электроскутер ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Пиёда билан тўқнашувдан сўнг унинг ўзи ҳам рул бошқарувини йўқотиб электроскутердан йиқилган. ЙТҲ натижасида электроскутер ҳайдовчиси ва пиёда тан жароҳат олган.

Жорий йилнинг 14 июл куни соат 20:30 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Б.С. электроскутер транспорт воситасини бошқариб кетаётиб ЙТҲ содир этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, у пиёда, 1983 йилда туғилган Н.Н.ни уриб юбориб, пиёда билан тўқнашувдан сўнг ўзи ҳам рул бошқарувини йўқотиб электроскутердан йиқилган.

ЙТҲ натижасида электроскутер ҳайдовчиси ва пиёда тан жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид