Ўзбекистон | 09:50 / 16.07.2024
3267
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўз уйида интернетдан фойдаланаётганлар улуши ошди 

Ўзбекистонда ўз уйида интернетдан фойдаланаётганлар улуши ошгани маълум қилинди. 

Фото: Kun.uz

Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2024 йилнинг январ-июн ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 10 ва ундан катта ёшдаги аҳолининг ўз уйида интернетдан фойдаланаётганлар улуши 79,2 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун:

2022 йилда – 59,6 фоизни;
2023 йилда – 67 фоизни ташкил этган.

2023 йилнинг январ-декабр ҳолатига кўра, 10 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳолининг ўз уйида интернетдан фойдаланаётганлар улуши 67 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун, бу кўрсаткич:

2021 йилда — 49,9 фоизни;
2022 йилда — 59,6 фоизни ташкил этган.

Мавзуга оид