Жо Байденда коронавирус аниқланди
Жо Байден ўзини изоляция қилиши ва тўлиқ қувват билан ишлашни давом эттириш ниятида, деб хабар беради Оқ уй матбуот хизмати. Президентнинг ўзи аҳволи яхши эканини айтяпти.
Оқ уй матбуот хизмати 18 июл, пайшанбага ўтар кечаси АҚШ президенти Жо Байден коронавирусга чалинганини маълум қилди.
Матбуот хизматининг таъкидлашича, 81 ёшли етакчи COVID-19’га қарши эмланган, шу жумладан кучайтирувчи укол олган ва фақат юқори нафас йўлларида касалликнинг енгил аломатлари, яъни бурун оқиши ва қуруқ йўтални бошдан кечирмоқда. АҚШ президентининг умумий аҳволи қониқарли, деди унинг даволовчи шифокори.
Байден коронавирус аниқланганидан сўнг ўзини «яхши» ҳис қилаётганини айтди. Унинг касаллангани ҳақидаги хабар Невададаги тадбирда бўлганида келди. Оқ уйнинг хабар беришича, президент Делавэрдаги уйига қайтиб, ўзини изоляция қилиш ниятида, бу вақт давомида у давлат раҳбари сифатида вазифаларини тўлиқ бажаришда давом этади.
Байден соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли номзодини қўйиш қарорини қайта кўриб чиқишга тайёр
Аввалроқ, 17 июл куни Жо Байден журналист Эд Гордонга берган интервюсида фақат соғлиғи билан боғлиқ шароит уни иккинчи президентлик муддатига номзодини қўйиш қарорини қайта кўриб чиқишга мажбур қилишини тан олганди.
«Агар менда касаллик бўлса, агар кимдир менинг олдимга келиб, муаммо борлигини айтса, бу ҳақиқатан муаммо бўлади», деди Жо Байден BET News телеканалига берган интервюда.
Ўз навбатида, CBS News эслатишича: «Ўтган ҳафта президент матбуот анжуманида у шифокорларининг ҳеч бири жамоатчиликка маълум бўлган касалликлардан бошқа касалликлар борлигини айтмаганлигини билдирди».
Феврал ойида Оқ уй шифокори, доктор Кевин О'Коннор президентнинг жисмоний ҳолатидан сўнг Жо Байден «81 ёшли соғлом, фаол, бақувват, президентлик вазифаларини муваффақиятли бажаришга қодир эркак», деб ёзган эди.
Байденни президентлик пойгасини тарк этишга чақиришмоқда
Айни пайтда, АҚШда бир қатор сиёсатчилар ва жамоат арбоблари Байденни сайловдан ўз номзодини олиб ташлашга чақирди. Байденнинг президентлик учун курашдан воз кечиш тарафдорлари ўз нуқтайи назарини, биринчи навбатда, сиёсатчининг кекса ёши билан изоҳламоқда.
17 июл куни ABC News телеканали АҚШ Сенатидаги демократлар етакчиси Чак Шумер 13 июл куни Байденга ушбу масалада қўнғироқ қилгани ҳақида хабар берди. Шумер президентга сайловолди кампаниясини тугатса, бу «мамлакат ва Демократик партия учун яхши бўлишини айтди», — дейилади телеканал хабарида.
Мавзуга оид
18:12
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
23:11 / 21.12.2024
АҚШ президенти ҳукумат ишини молиялаштиришни узайтирувчи қонунни имзолади
20:35 / 21.12.2024
Байден Тайванга 570 млн долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни буюрди
19:29 / 20.12.2024