Ўзбекистон | 07:50 / 19.07.2024
5410
1 дақиқада ўқилади

11 минг долларга соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 11 минг АҚШ долларига соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти

Департаментнинг Шофиркон туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаролар И.И. ва С.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаролар Н.Б. ва У.М.га оғирлиги 154,3 грамм бўлган 1 дона соф қуйма олтин бўлагини 11 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид