Ерда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ кунлар қайд этилди
21 ва 22 июл кунлари дунё миқёсидаги ўртача ҳароратнинг баландлиги тарихий максимумларни қайд этди. Бундан аввалги рекорд 2016 йилда кузатилганди.
Европа иқлим ўзгариши хизмати 22 июл, душанбани рекорд даражадаги энг иссиқ кун деб атади. У бир кун аввал ўрнатилган рекордни янгилади, деб хабар берди AP.
Кузатишлар шуни кўрсатдики, 21 июл куни сайёрада ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 17,09 даражани, 22 июлда эса 17,15 даражани ташкил қилди. Аввалги рекорд 16,08 даража 2016 йилда ўрнатилган эди.
Климатологларнинг таъкидлашича, антропоген иқлим ўзгариши туфайли Ер ҳозир 125 минг йил аввалгидек иссиқ. Ҳароратнинг кўтарилиши иссиқхона газлари чиқиндиларининг кўпайишига асосланган башоратларга мос келади.
Европада об-ҳаво кўрсаткичларини мунтазам қайд этиш 1940 йилда бошланган. Аммо олимлар аввалги маълумотлар билан ҳам ишлаши мумкин. АҚШ ва Буюк Британияда 1880 йиллардан бошлаб тегишли тадқиқотлар олиб борилган. Тарихий иқлим шароитини дарахт ҳалқалари ва муз қаватлари орқали ҳам тиклаш мумкин. Мавжуд маълумотларга кўра, 2023 йил сўнгги 120 минг йилдаги энг иссиқ йил бўлган ва 2024 йилнинг биринчи олти ойида кўрсаткичлар яна ошган.
Олимларнинг таъкидлашича, инсон фаолияти иқлимга бевосита таъсир қилади. Бу омил бўлмаганида, ҳарорат рекордлари сўнгги йиллардагидек тез-тез янгиланмас эди.
Мавзуга оид
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
15:43 / 20.11.2024
ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди
19:40 / 17.11.2024
Олимлар дунёдаги чучук сув захиралари нега камайганини тушунтирди
16:16 / 16.11.2024