Ўзбекистон | 07:36 / 25.07.2024
6633
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ярим йил ичида ажрашган оилалар сони айтилди

Ўзбекистонда ўтган 6 ойда 22 467 та оилавий ажрим қайд этилиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга камайишига эришилди. 

АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар тўғрисида маълумот берилди

Фото: АОКА

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган қонунчилик асосларини такомиллаштириш йўналишида 6 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (1 та қонун, президентнинг 1 та фармони ва 2 та қарори ҳамда ҳукуматнинг 2 та қарори) қабул қилинди. 127 274 нафар хотин-қизлар, шундан, 89128 нафари касб-ҳунарга, 38146 нафари тадбиркорликка ўқитилди.

138 486 нафар хотин-қизлар доимий иш ўринларига, шунингдек, ҳудудий ва тармоқ инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган лойиҳалар ҳисобига яратилган янги иш ўринларига ишга жойлаштирилди, 40 520 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 13 131 нафар хотин-қизларга бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилди. 

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан январ-июн ойларида 74 420 нафар хотин-қизларга 1 триллион 230 миллиард сўм кредитлар ажратилди. Олий таълимнинг талабалари орасида хотин-қизларнинг улуши 50,1 фоизга етди. 

Хотин-қизларнинг олий таълимни олишлари учун яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланишларида уларга кўмаклашиш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг 18 481 нафар, камида беш йил меҳнат стажига эга олий маълумотга эга бўлмаган, 4 587 нафар хотин-қизларга ўқишга кириш учун тавсияномалар берилди.

Мавзуга оид